Ҳарбий тадбирлар

Урушда алоқачи бўлган отахон ҳолидан ҳабар олинди

Юртимиз бўйлаб “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида аждодларни хотирлаш ва кексаларни эъзозлаш, уларнинг улкан тажрибаларини ёш авлодга етказиш бўйича кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Хайраобод гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм хизматчилари томонидан ташкил этилди. Ҳарбий қисм тарғибот гуруҳи аъзолари Денов тумани Гулистон маҳалласида истиқомат қилувчи 2 жаҳон уруши қатнашчиси Мередов Досик бобо хонадонига ташриф буюришди.

Дастлаб юрт юрт ўғлонлари отахон ва унинг оила аъзолари билан самимий суҳбат қилишди, ҳарбий оркестор томонидан Ватанни мадҳ этувчи куй қўшиқлар ижро этиб берилди. Шундан сўнг ҳарбий тиббий ходимлар отахонинг соғликларини текширувдан ўтказишди ва отахонга керакли бўлган тиббий маслаҳат ҳамда дори-дармонларни беришди.

Отахонни уйига ташриф буюрган ҳарбий хизматчилар ўзларининг моддий ва маънавий ёрдамларини кўрсатишиб, хўжалик ишларида уй юмушларига кўмак беришди. Бундай саховат тадбирлари Сурхон воҳасининг бошқа гарнизонларида ҳам бўлиб этмоқда.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan