Ҳарбий тадбирлар

Ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш бўйича меморандум имзоланди

Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Какайди гарнизонида жойлашган таъмирлаш батальони ва Жарқўрғон туманидаги каб-ҳунар мактаби ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Томонлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга таянган ҳолда, ўз меъёрий ҳужжатларида белгиланган мақсад ва вазифаларини изчил амалга оширилишини таъминлаш борасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришни ҳисобга олиб, аниқ ва манзилли вазифалар тўғрисида келишиб олди.

Мазкур тадбирда ҳарбий қисм командири, подполковник Фазлиддин Шомуродов сўз олиб ёшлар билан ишлар ҳозирги даврдаги энг муҳим масалалардан бири эканлиги, бунда давлат органлари, айниқса, маҳалаларнинг ўрнига алоҳида урғу бериб ўтди.

Имзоланган мазкур меморандумдан кўзланган асосий мақсад, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида ёшларнинг иштирокини янада фаоллаштириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда касб-ҳунарга ўргатиш, турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишдан иборатдир.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan