Ҳарбий тадбирлар

Ўзбекистонда илк бор 5 та йўналиш бўйича халқаро армия мусобақаси ўтказилади

“АрМИ-2022” ўйинларида 37 та давлатдан 275 та жамоа ўзаро беллашади.

13-17 август кунлари дунёнинг 12 та давлати ҳудудида “АрМИ-2022” Халқаро армия ўйинлари бўлиб ўтади. Мазкур мусобақанинг 5 та йўналишлари Ўзбекистондаги ҳарбий полигон ва округларда ўтказилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Йўлдошев хабар берди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бу сафар нуфузли мусобақанинг 20 та йўналишида иштирок этади. 34 та йўналишни қамраб олган мусобақаларда 37 та давлатдан 275 та жамоа ўзаро беллашади.Қайд этилишича, мусобақанинг 5 та йўналиши Жиззахдаги «Фориш» полигонида «Дала ошхонаси» ва «Қуролсоз уста» мусобақалари, Самарқанддаги «Сазаган» полигонида «Хавфсиз муҳит», Шарқий ҳарбий округда «Йўл патрули» ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида «Содиқ дўст» мусобақаси ўтказилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоалари Россияда, Мўғулистонда, Беларусда, Қозоғистонда, Венесуэлада, Жазоирда ҳамда Эронда ўтказиладиган армия мусобақасида қатор йўналишларда иштирок этади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan