ДУНЁ

Францияда бомба ишлаб чиқарувчи завод портлади

Франция жануби-ғарбидаги Eurenco портловчи моддалар заводида рўй берган портлашда саккиз киши жабрланди, дея хабар бермоқда TRT World телеканали.

Ҳодиса кундузи Янги Аквитания минтақасидаги Дордон департаментининг Бержерак шаҳрида содир бўлган. Бир неча портлашдан сўнг ёнғин бошланди ва воқеа жойидаги барча ходимлар эвакуация қилинди. Портлаш оқибатида бир киши оғир, бошқалари енгил тан жароҳати олган.

Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманеннинг айтишича, портлаш содир бўлган жойга кўп кучлар сафарбар этилган. Ҳозирда вазият назоратга олинган, ёнғин тарқалиш хавфи йўқ.

Eurenco – ҳарбий мақсадларда, шунингдек, фуқаролик сектори (нефт ва газ бурғулаш, тоғ-кон саноати) учун портловчи моддалар ишлаб чиқариш бўйича Европада етакчи компания ҳисобланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan