СПОРТ

Термизда «Баркамол авлод» спорт ўйинларининг Республика босқичи бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 24 апрел куни Термиз давлат университети спорт мажмуасида «Баркамол авлод» спорт ўйинларининг Республика босқичи бўлиб ўтди.

Унда Академик лицей ва профессионал ўқув муассасалари ўқувчи-ёшлари иштирок этишди.

Мусобақаларда Сурхондарёлик ёшлар республикадан ташриф буюрган 13 та жамоа орасида фахрли 1-ўринни эгаллашди.

Хусусан, Музработ, Қизириқ ва Бандихон туманларидаги профессионал таълим муассасалари жамоалари ғолибликни қўлга киритиб, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг биринчи даражали дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan