
Абдуқодир Ҳусанов ва Аббосбек Файзуллаевнинг трансфер нархи сезиларли даражада ошиши натижасида Ўзбекистон терма жамоаси Осиёнинг энг қиммат 3-жамоасига айланди. Бу ҳақда Transfermarkt хабар берди.
Ҳозирга келиб, «оқ бўрилар»нинг трансфер қиймати 48,1 миллион еврога етди. Сречко Катанетс шогирдлари бу борада Эрон терма жамоасини ортда қолдирди. Форслар терма жамоасининг умумий қиймати 47,9 миллион еврони ташкил этмоқда.
289 миллион евролик қиймат билан Япония терма жамоаси Осиёнинг энг қиммат жамоаси бўлиб турибди. 2-ўринни банд этган Жанубий Корея терма жамоасининг нархи эса 163,8 миллион еврога баҳоланган.