СПОРТ

Самбочиларимиз жаҳон кубогида 3-ўринни эгаллади

Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида самбо бўйича 11 мамлакатнинг 200 дан зиёд самбочиси иштирок этган катталар ўртасидаги жаҳон кубоги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси 10 та медалга мушарраф бўлди.

Жаҳон кубогининг илк кунида 3 та кумуш ва 2 та бронза медалига эга чиққан терма жамоамиз аъзолари сўнгги кунги беллашувларда 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.

Мусобақанинг сўнгги кунги беллашувларида терма жамоамиз аъзоларидан Озодбек Муродов олтин, Мусохон Зиядинов ва Соҳибжон Ҳасанбоев кумуш, Исломжон Олимжонов бронза медалларини қўлга киритди.

Умум жамоа ҳисобида Халқаро самбо федерацияси байроғи остида жаҳон кубогида иштирок этган Россия терма жамоаси 1-ўринни, украиналиклар 2-ўринни, умумий ҳисобда 1 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалига сазовор бўлган Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш борасида нуфузли мусобақани 3-ўринда якунлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan