
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2024 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 50,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 60 минг тонна банан импорт қилинган.
✅ Банан импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,7 минг тоннага ошган.
✅ Ўзбекистон 2 ойда 8 та давлатдан банан харид қилган.
✅ Ўзбекистон 2024 йилнинг дастлабки 2 ойида энг кўп банан импорт қилган давлатлар:
— Эквадор – 56 минг тонна
— Хитой – 1,7 минг тонна
— Грузия – 1,2 минг тонна
— Туркия – 450 тонна