TA'LIM

Қаршидаги мактабда 15 ёшли йигит ўртоқлари томонидан калтакланди — боланинг умуртқаси синди (видео)

Жабрланувчи йигитнинг онаси ҳолатга бефарқ қаралётганини айтиб, мурожаат билан чиқди.Масъул ташкилот ҳодисага изоҳ берди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда мактабда бир ўқувчи иккинчи ўқувчи 2009 йилда туғилган йигитни калтаклагани акс этган видео тарқалди.

Жабрланувчи йигитнинг онаси мурожаат билан чиқиб, жанжал натижасида ўғлининг умуртқа поғонаси сингани, мактаб директори ва ўринбосари биринчи ёрам кўрсатмай, болани директор хонасига олиб киришганини айтган.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Маткабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, мазкур мурожаат ижтимоий тармоқларда ёритилишдан аввал ҳам Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрнатилган тартиб асосида Қарши туманидаги 55-мактаб фаолияти ўрганилган.

Шунингдек, ўқувчилар ўртасида юзага келган ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўрганилиб, қонуний тўхтамга келинган.

Аммо, қандай чора кўрилгани ҳақида маълумот берилмаган.

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқарма бошлиғининг 19 мартдаги тегишли буйруғи билан Қарши туманидаги 55-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори М.П билан Меҳнат кодексининг 157-моддаси 2-қисмига асосан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan