TA'LIM ЖАМИЯТ

БЎЛҒУСИ ҲУҚУҚШУНОСЛАР УЧУН ВИЛОЯТ СУДИДА ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Термиз давлат университети ўртасида тузилган юридик кадрларни тайёрлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумга асосан Сурхондарё вилоят судида ҳам мазкур университетнинг юридик факультети билан ўзаро яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Ҳамкорлик асосида вилоят суди, туман (шаҳар) судлари судьялари ва суд ходимлари мазкур таълим муассасасига бориб очиқ дарслар, давра суҳбатлари, учрашувлар каби турли тадбирлар ўтказади. Ўз навбатида талабалар ҳам Сурхондарё вилоят судига таклиф этилиб, улар учун очиқ эшиклар куни ўтказилади.

Талабалар учун ўтказилган навбатдаги тадбирга Термиз давлат университетининг юридик факультети битирувчи курс талабалари таклиф этилди.

Дастлаб талабаларга суд фаолияти ҳақида умумий тушунча берилиб, судлар фаолияти ва суд биносидаги шарт-шароитлар билан танишди. Шунингдек, талабларга суд тизимидаги сўнгги ўзгаришлар, вилоят суди фаолияти ҳамда тузилмаси ҳақида маълуотлар берилди.

Тадбир давомида вилоят суди кадрлар бўлими бош консультанти Шавкат Турсунов томонидан судлар ихтисослашувидан келиб чиқиб, жиноий, фуқаролик ва иқтисодий ишлар кўрилиши тартиблари ҳақида тушунчалар берилди.

Тадбир сўнггида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Шавкат Турсунов, Сурхондарё вилоят суди кадрлар бўлими бош консультанти

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan