ЖАМИЯТ

Сурхондарё вилоятидаги умумий ўрта таълим мактабларида 148 та далолатнома тузилган

Давлатимиз раҳбари томонидан халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларнинг жамиятдаги ҳурматини юқори даражага кўтариш, мактабларнинг ҳолатини яхшилаш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича жуда катта вазифалар белгилаб берилди. Бу бўйича Республикамизнинг барча ҳудудларида амалий натижаларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз.

Биламизки, 2018 йил 5 сентябрда Президентимиз томонидан “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармон ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг “Умумтаълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Унга мувофиқ, 2018 йил бўйича Таълим инспекцияси ва Халқ таълим вазирлиги ҳамкорликда республикамиздаги мактабларнинг рейтинглари аниқланиб, ОАВда эълон қилган эди.

2019 йилги натижаларни аниқлаш мақсадида бу йил ҳам 21 октябрдан 18 ноябргача Республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида 1445 та умумтаълим муассасаларида навбатдаги назорат ишлари ва ижтимоий сўровномалар ўтказилди. Назорат ишлари ва ижтимоий сўровномаларни тўлиқ шаффоф ва сифатли ўтишини таъминлаш учун жами 24 та ишчи гуруҳ тузилди. Улар таркибига Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг марказий ва ҳудудий бўлимлари ходимлари, ОТМларнинг таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари, Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари ходимлари кирди.

Хабарингиз бор, Сирдарё вилоятини таълим сифати бўйича намунали ҳудудга айлантириш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси”сига мувофиқ ҳудуддаги барча мактаблар (300 та) ҳамда Сурхондарё вилоятидаги жами мактабларнинг 20 фоизи (176 та), қолган ҳудудларда эса режа асосида 10 фоиз умумий ўрта таълим муассасаларида 9-синф ўқувчилари ва ўқитувчилари билан назорат ишлари, педагогик жамоалар ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилди.

Рейтинг натижаларини аниқлаш шартлари бўйича умумтаълим муассасаларида Таълим инспекцияси томонидан танлаб олинган 9-синф ўқувчиларидан она тилидан диктант ва математикадан ёзма иш ўтказилди. Ўқувчилар ёзган диктантлар ва математика бўйича ёзма ишларнинг жавоблари кодланган махсус жавоблар варақларига тегишли доирачаларни бўяш орқали белгиланди ва текшириб баҳолаш учун Давлат инспекциясига олиб келинди. Шунингдек, педагог ва раҳбар ходимлар фаолияти самарадорлигини ўрганиш ҳамда умумтаълим муассасасида педагог ходимлар учун яратилган шароитлар ва ўқитиш муҳити ҳолати ҳақида ўқувчилар ва ўқитувчилар орасида ижтимоий сўровномалар ўтказилди.

Она тилидан диктант натижалари мактаб ўқувчиларининг саводхонлик даражасини, уларнинг ҳуснихатини ва ўз она тилида матнни хатосиз ёзиш кўникмаси қандай шаклланганлигини аниқлаб берса, математикадан ўтказилган ёзма иш натижалари бугунги кунда мактабларда ўқувчи ёшларнинг қандай билим олаётганлигини, уларнинг аниқ фанларни қай даражада ўзлаштираётганлигини белгилаб беради.

Аммо давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятларга қарамасдан айрим мактабларда ҳолатни яхшилаш ўрнига халқ таълими тизими ходимлари томонидан масъулиятсизлик, кўз бўямачилик, назорат вақтида белгиланган тартиб қоидаларни бузиш ва ўқувчи ўрнига бошқа ўқувчи киритиш ҳолатлари қайд этилди. Халқ таълими тизимининг юқори инстанцияси ҳисобланган Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқитувчиларга кенг имкониятлар яратиш ва ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилаётган даврда тизимнинг қуйи поғоналарида бундай ҳолатларни учратиш ачинарли аслида. Шу ўринда айрим умумтаълим муассасаларида ўтказилган назорат ишлари вақтида дуч келган ҳолатларга тўхталсак.

Жумладан: 

Сурхондарё вилоятидаги 14 та туман (шаҳар)даги умумий ўрта таълим мактабларида назорат ишлари олиб борилганда жами 148 та далолатнома тузилган. Ангор туманининг 4-мактабида 5 та, 3- мактабида 1 та жами — 6 та; Бойсун туманининг 2-мактабида 3 та, 47 мактабида 11 та, жами: 14 та, Денов туманининг 11-ДИУМда 3 та, 2 – ДИУМда 6 та, 17-ДИУМда 10 та,3-мактабда 4 та, 6-мактабда 1 та, 15- мактабда 1 та, 27-мактабда 3 та, жами — 30 та, Жарқўрғон туманининг 6-мактабида 6 та, 7-мактабида 1 та, 19-мактабида 1 та жами — 8 та, Музработ туманида 1-мактабда 1 та, 2- мактабда 1 та, 56- мактабда 1 та, 7-ИМИда 2 та, 10-мактабда 3 та,жами — 8 та, Олтинсой туманининг 1-мактабида 1 та, 6-мактабида 6 та, 13- мактабида 1 та, 22-мактабида 4 та, 4-мактабида 1 та, 3-мактабида 2 та жами — 8 та, Сариосиё туманининг 8-мактабида 5 та, 3-мактабида 2 та, жами — 7 та, Узун туманининг 5-мактабида 2 та, 4-мактабида 2 та, 6-мактабида 2 та, 6-АФЧЎИМИда 1 та, жами — 4 та, Шеробод туманининг 2-мактабида 9 та, 70-мактабида 2 та, 5-мактабида 2 та, жами — 15 та, Шўрчи туманининг 4-мактабида 1 та, 5-мактабида 3 та, 68-мактабида 1 та, 70-мактабида 3 та, 20-мактабида 2 та, жами — 10 та, Қизириқ туманининг 9-ИМИда 2 та, 6- мактабида 3 та, 36-мактабида 1 та, 48-мактабида 7 та, жами: 13 та, Қумқўрғон туманининг 8-мактабида 5 та, 2-мактабида 2 та, 3- мактабида 4 та, 4-мактабида 2 та, жами: 13 та, Термиз туманининг 1- мактабида 2 та, жами: 2 та далолатнома тузилди. Ушбу мактабларда юқорида айтиб ўтилгандай раҳбарлар томонидан жараёнга масъулиятсизлик, совуққонлик билан қаралган хатти-ҳаракатлар, кўз бўямачилик, назорат вақтида белгиланган тартиб қоидаларни бузганлиги ва ўрнига 8-10-11 синф ўқувчи киритилганлиги аниқланган.

Шеробод тумани 1-сонли мактаб директори ва Денов тумани 53-сонли мактаб директори томонидан 9-синф ўқувчиларини назорат ишларига ўз вақтида жалб қила олмаганлиги сабабли далолатнома тузилиб, мактаб директорларидан тушунтириш хатлари олинди. Термиз тумани халқ таълими мониторинг бўлимининг мутахассиси томонидан ноқонуний ҳаракатлар асосида ишчи гуруҳга назорат ишларини ўтказишда халақит берганлиги сабабли жараёндан четлаштирилди. Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан хам жараёнга масъулиятсизлик билан қаралганлиги сабабли жойларда назорат ишларини ўтказишда режадан кечикиш ҳолатлари содир бўлди. Қашқадарё вилояти Қамаши туманида фаолият кўрсатаётган 87-сонли мактаб директори хамда халқ таълими мониторинг бўлими мутахассиси томонидан рейтинг жараёнига ўқувчиларни таъминлаб бермаганлиги оқибатида режа асосида шу мактабда ўтказиш керак бўлган жараён навбатдан ташқари график асосида охирги куни ўтказилган.

Сирдарё вилоятида жами 31 та далолатнома тузилди. Гулистон шаҳар 1-ИМИ 1 та, Оқолтин тумани 7-мактабида 11 та, Сардоба тумани 22-мактабида 3 та, Сирдарё тумани 8-мактабда 5 та, Гулистон шаҳар 7-мактабда 1, 9-мактабда 1 та, Янгиер шаҳар 1-мактабда 1 та, 2- мактабда 5 та, Ширин шаҳар 2-мактабда 3 та.

Тошкент вилоятида жами: 6 та далолатнома тузилди. Қибрай тумани 1-мактабда 1 та, Янгийўл тумани 55-мактабида 1 та, Зангиота тумани 2-мактабда 4 та.

Самарқанд вилоятида жами: 14 та далолатнома тузилди. Ургут тумани 4-мактабда 4 та, 5-мактабда 3 та, 8-мактабда 2та, Самарқанд шаҳар 1-мактабда 1 та, 3-мактабда 6 та, 1-ИМИ 4 та, Самарқанд тумани 1-мактабда 1та, Иштихон тумани 5-мактабда 2 та, 1-ИМИда 2 та.

Жиззах вилоятида жами: 1 та. Бахмал тумани 79-мактабда 1та.

Тошкент шаҳарда жами: 4 та далолатнома тузилди. Чилонзор тумани 79-сонли мактабда 1 та, Учтепа тумани 312-мактабда 2 та, Яшнобод тумани 23-мактабда 1 та.

Фарғона вилояти жами: 20 та далолатнома тузилди. Қўштепа тумани 1-мактабда 5та, Қўқон шаҳар 3-мактабда 2та, Боғдод тумани 3-ИДУМда 3та, Олтиариқ тумани 1-мактабда 3та, Фарғона шаҳар 16-мактабда 2та, 1-АФИДУМИда 1та,Фарғона тумани 2-ИМИда 2та, 59-мактабда 1та, Бувайда тумани 2-мактабда 1та.

Наманган вилояти жами: 26 та далолатнома тузилди.Наманган шаҳар 1-мактабда 4 та, Косонсой тумани 1-мактабда – 4 та, Учқўрғон тумани 3-мактабда 1 та, 2-мактабда 2 та, Поп тумани 4-мактабда 13 та, Чуст тумани 5-мактабда 2 та.

Бухоро вилояти жами: 14 та далолатнома тузилди. Ғиждувон тумани 64-мактабда 4 та, Бухоро шаҳар 3-мактабда 1 та, Қоракўл тумани 51-мактабда 3 та, Жондор тумани 2-мактабда 2 та, Бухоро тумани 53-ИМИда 1 та, 13-ИМИда 1 та, Когон тумани 1-мактабда 2 та.

Хоразм вилояти жами: 8 та далолатнома тузилди. Қўшкўпир тумани 2-мактабда 3 та, Хазорасп тумани 3-мактабда 1 та, Боғот тумани 4-мактабда 1 та, Шовот тумани 53-мактабда 3 та.

Навоий вилояти жами: 4 та далолатнома тузилди. Қизилтепа тумани 43-мактабда 3 та, Нурота тумани 1-мактабда 1 та.

Қашқадарё вилояти жами: 30 та далолатнома тузилди. Косон тумани 98-мактабда 1 та, 99-мактабда 2 та, Қарши шаҳар 1-ИМИ 2 та, Абдулла Орипов мактабида 2та, Нишон тумани 1-мактабда 2 та, Шаҳрисабз тумани 3-мактабда 1 та, Қарши тумани 68-мактабда 1 та, Чироқчи тумани 7-мактабда 3 та, Китоб тумани 2-мактабда 6та, 2-ИМИда 1 та, Деҳқонобод тумани 2-мактабда 3 та, Яккабоғ тумани 14-ИДУМИда 6 та,

 Андижон вилояти жами: 21 та далолатнома тузилди. Балиқчи тумани 4-мактабда 1 та, Улуғнор тумани 2-мактабда 1 та, Шаҳрихон тумани 4-ДИМИда 2 та, Олтинкўл тумани 28 – ДИУМИда 2 та, Андижон шаҳар 1-мактабда 1 та, Шаҳрихон тумани 68-мактабда 13 та, Булоқбоши тумани 43-ИДУМда 1 та. Кўрсатилган рақамларимизда барча таълим муассасаларида назорат вақтида белгиланган тартиб қоидаларни бузганлиги ва ўрнига мактаб раҳбарлари, синф раҳбарлари, фан ўқитувчилари томонидан бошқа ўқувчи киритилганлиги аниқланган.

Назорат ишларини ўтказишда биргина Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими тизимида жараёнлар ўз вақтида ва пухта ташкил этилганлиги кузатилди.

Бугун мамлакатимизда таълим сифатини кўтаришга катта эътибор қаратилаётган даврда, бундай кўзбўямачилик ва алдовлар кимга керак? Ўқувчиларга бериладиган таълим-тарбия фақат рейтинг учун эмас, у ўқувчининг бутун ҳаёти аксидир. Мўрт ташланган пойдеворли бино, албатта, қулайди. Шундай экан, тизимда ишлаётган вилоят, туман халқ таълими масъуллари ва ўқитувчилар педагоглик масъулиятини тўлиқ ҳис этишлари муҳим ҳисобланади. Шунингдек, юртимиз келажаги бўлган ўқувчи ёшларимизга сифатли таълим бериш ва тўғри тарбиялашга виждонан ёндашишлари мақсадга мувофиқ.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот хизмати