ЖАМИЯТ

Ҳарбий шаҳарчада Қурбон ҳайити муносабати билан озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тассаруфидаги Сурхондарё вилояти Денов тумани Хайрабод гарнизонидаги ҳарбий шаҳарчада ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда Қурбон ҳайити муносабати билан озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди.

Юртимиз бўйлаб COVID-19 пандемиясининг тарқалиш кўламини камайтириш, аҳолининг соғлигини сақлаш бўйича жорий этилган карантин даврида ватандошларимизнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Ярмаркада ҳарбий қисм ва муассасаларда мавжуд бўлган ёрдамчи ҳўжаликлари, маҳаллий фермер ва деҳқонлари ҳамда тадбиркорлар томонидан етказилган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатли ҳамда барча стандартларга мос, асосийси, бозор нархидан арзонроқ бўлиши каби қўйилган талаблар бажарилди.

Ярмаркада аҳолининг ижтимоий масофани сақлаши, сотувчи ҳамда харидорларнинг дезинфекция талабларига риоя этилиши учун харбий қисм тиббиёт ҳодимлари масъул бўлишди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan