ЖАМИЯТ

Диққат, эълон!

Ҳурматли воҳадошлар!

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори асосида жорий йил 31 июль куни Республикамиз ҳудудида Қурбон ҳайити карантин даврига тўғри келаётганини инобатга олиб, уюшган ҳолда ҳайит намозлари ўқилишига ва одамлар жамланишига сабаб бўладиган урф-одатларни ташкил этмасликка, уйма-уй юриб, турли хил азахонлик, марака ва маросимларни ўтказмасликка ва қабристонлар зиёратидан сақланишга чақиради. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва таркалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш буйича Республика Махсус комиссиясининг 2020 йил 24 июльдаги 37-сонли баёнотига мувофиқ, жорий йилнинг 31 июль, 1-2 август ҳамда 8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида вилоятимиз миқёсида транспортлар ҳаракатланиши, жумладан, автотранспорт воситаларининг, йуналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилишини маълум қилади.

Азиз юртдошлар! Белгиланган чекловларни тўғри тушуниб,  талабларга амал қилиб, уйингизда қолишингизни сўраймиз!

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan