ЖАМИЯТ ИЛМ-ФАН ЎЗБЕКИСТОН

Термиз давлат университетида 5 кунлик ўқув тизими жорий этилди

5 кунлик ўқув тизимига ўтиш қарорини университетнинг телеграм каналида ўтказилган сўровнома орқали профессор-ўқитувчиларнинг 86%, талабаларнинг 95% қўллаб-қуватлади.

Шунга кўра, Термиз давлат университетида жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб ҳафтасида 5 кун дарс бўлади.

Эслатма: Ҳафтанинг шанба куни «Китобхонлик ва мустақил таълим соатлари», якшанба куни эса одатдагидай дам олиш куни.