ЖАМИЯТ

Қизириқ туманида коронавирус касаллигига ташхис қўйиш маркази нега йўқ? Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани прокуратураси томонидан расмий баёнот

2020 йил 29 июль куни фуқаро М.Таджиев ва бошқаларнинг Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида коронавирус касаллигига ташхис қўйиш маркази нега йўқ? Термиз шаҳрига бориш керакми? мазмунида “Facebook” ижтимоий тармоғи орқали йўллаган мурожаати Қизириқ тумани прокуратураси томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, ҳозирги вақтда Сурхондарё вилоятининг Денов, Шўрчи, Шеробод туманлари ва Термиз шаҳрида коронавирусдан гумон қилинган шахслардан олинган анализ натижалари текширувдан ўтказишга мўлжалланган лабораториялар ташкил этилган.

Агарда, Қизириқ туманида яшовчи фуқароларнинг бири “Covid-19” инфекциясига чалинганлиги ҳақида гумон қилинганда туман тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган мобиль бригадага бириктирилган ходимлар томонидан махсус транспорт воситасида туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимига олиб келиниб, шундан сўнг Қизириқ тумани СЭО маркази ходимлари томонидан тегишли тартибда махсус суртма олиниб, текшириш учун текширувдан ўтказишга мўлжалланган лабораторияга юборилади.

Шундан сўнг, фуқарода “Covid-19” инфекциясига чалинганлиги тасдиқланганда туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимида белгиланган тартибда даволанади.

Шунга кўра, Қизириқ тумани аҳолиси “Covid-19” инфекцияси текширувларидан ўтиши учун Термиз шаҳриёки бошқа туманларда ташкил этилган коронавирус касаллигига ташхис қўйиш марказларига бориш зарурияти мавжуд эмас.

Қизириқ тумани тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимининг диспетчерлик марказида аҳоли чақирувларини қабул қилиш ва рўйхатга олиш учун 1 та “103”чақирув рақами ва 1 та ички (76-35-91-300) рақам ўрнатилган бўлиб, фуқаролардан “Covid-19” инфекцияси ҳақидаги мурожаатларини телефон орқали қабул қилиш ташкил этилган

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan