ЖАМИЯТ

ТерДУ ректори Абдуқодир Тошқулов талаба – ёшларни сайловларда фаол иштирок этишга чақирди.

Термиз давлат университетида Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлигига 1 – Бойсун сайлов округига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал – демократик партиясидан қўйилган номзод Тошқулов Абдуқодир Ҳамидовичнинг бойсунлик талаба – ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.


Учрашув аввалида А.Тошқулов бугунги учрашув Ректор ва талабалар учрашуви эмас балки, Депутатликка номзод ва талабалар учрашуви эканлигига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини эслатиб ўтди. Шундан сўнг номзод талаба – ёшларни ўзининг сайловолди дастури билан таништирди.


Учрашув сўнггида А.Тошқулов қайси номзодга овоз беришларидан қатъий назар, талаба – ёшларни жорий йилнинг 22 декабрь санасида бўлиб ўтадиган сайловларда фаол иштирок этишга чақирди.