9-май-“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ходимлари прокуратура органларида фаолият юритиб, бевақт вафот этган ходимларнинг яқинлари ҳолидан хабар олишди.

Хусусан, прокуратура органларида узоқ йиллар меҳнат қилган марҳум Эркин Ҳакимовнинг хонадонида бўлишди ва яқинлари ҳолидан хабар олинди. Оила аъзолари билан мулоқот чоғида у кишининг яхши инсоний фазилатлари, касбига меҳри ва устозлик маҳорати ёдга олинди.
Ҳар бир инсон ҳаётининг ажралмас бир қисмига, мазмунига айланган касби унинг жамиятда ўз ўрнини эгаллашида муҳим ўрин тутади.
Марҳум Эркин Ҳакимов ҳам ана шундай фидойи прокуратура ходимларидан бири бўлиб, у дастлаб прокуратура органларида иш фаолиятини 1993 йил Шўрчи тумани прокуратурасида бошлаган ва ушбу соҳада турли лавозимларда 30 йилдан ортиқ хизмат қилиб, 60 ёшида оламдан ўтган.
Яна бир Деновлик прокуратура органларининг марҳум ходими 43 ёшида бевақт оламдан ўтган Абдумалик Раҳмоновнинг хонадонига ташриф буюриб унинг хотираси ёдга олинди.
Қисқа умри давомида тизимда ҳалол меҳнат қилиб, кимгадир шогирд, яна кимгадир устоз бўла олди. Бир қатор ютуқларга эришди. 2018 йил июль ойида навбатдаги хизмат сафарига кетаётган вақтда содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси сабаб, у ҳаётдан бевақт кўз юмди. Бироқ, Абдумалик Раҳмоновнинг хотираси ҳамкасблари ва яқинлари қалбида абадий яшамоқда.

Халқимизга хос бундай ажойиб фазилат мамлакатимизда инсон қадри нақадар улуғлигидан далолат бериши баробарида, ёш авлод қалбида кексаларга иззат, аждодлар руҳига ҳурмат туйғусини юксалтиришга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.