ЖАМИЯТ

2022 йилда Сурхондарёда қарийб 54 мингга яқин мурожаатчининг кадастр паспорти шакллантирилди

Бугунги кунда Давлат кадастрлари палатаси томонидан аҳолига 10 га яқин давлат хизматлари кўрсатилиб, тизимга оид давлат хизматларини кўрсатиш электрон тарзда амалга оширилади. Бунда ҳар бир мурожаат Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон кўринишда қабул қилиниб ижроси таъминланади.

Сурхондарёда ўтган йилда Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан 54 005 та кадастр паспорти шакллантирилди .Ушбу 54 005 та кадастр паспортидан 2 570 таси ДХМ томонидан бекор қилинди, 10 840 таси рад этилди, 1 151 таси тўлови кутилмоқда, 39 404 таси якунланган ҳамда 8714 таси муддати ўтган ҳисобланади. Бу ҳақда Бошқарма матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Кадастр ҳужжатини тайёрлаш юзасидан энг кўп мурожаат вилоятнинг Термиз шаҳри аҳолисидан келиб тушган бўлиб, мурожаатлар 9 415 тани ташкил қилган.

Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Термиз шаҳрида 9 415 та, Ангор туманида 2 713 та, Бандихон туманида 1005 та, Бойсун туманида 1 339 та, Денов туманида 6 859 та, Жарқўрғон туманида 4 103 та, Музработ туманида 2 353 та, Олтинсой туманида 1 418 та, Қизириқ туманида 1 811та, Қумқўрғон тумани 4 712 та, Сариосиё туманида 3 097 та, Шеробод туманида 2 616 та, Шўрчи тумани 4 106 та, Термиз тумани 5 230 та ва Узун туманида 3 228 та ер участкалари ҳамда кўчмас мулкларга кадастр паспорти тайёрлаб берилган», – дейди Бошқарма бошлиғи С.Шаймарданов

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan