ЖАМИЯТ

АДОЛАТ ИЗЛАБ ЮРГАН ФУҚАРО СУДГА МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРДИ

Даъвогар Сурхондарё вилоят Бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси фуқаро Мардонова Нодира Хуррамовнани манфаатларини кўзлаб судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида АТ Халқбанки Сурхондарё вилоят филиалининг 2022 йил 6-июнь кунидаги 42-КБ-сонли буйруғини бекор қилишни, Мардонова Нодира Хуррамовнани аввал ишлаб келган вазифасига ишга тиклашни, мажбурий прогул вактлари учун иш хакларини ҳамда етказилган 30.000.000 сўмлик маънавий зарарни ундиришни сўраган.

Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2022 йил
19 августдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогарнинг даъво талаби  қаноатлантирилган.

Бироқ, мазкур суднинг ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар АТ Халқбанки Сурхондарё вилоят филиали томонидан апелляция шикояти берилиб, шикоятда илгари Н.Мардоновага ҳайфсан жазоси қўлланилганлигини баён қилиб, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилиш сўралган.

Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ва апелляция инстанцияси судида аниқланган ҳолатларга кўра, АТ Халқбанкининг 2022 йил 6 июндаги 42-кб-сонли буйруғини ғайриқонуний деб топиш ҳамда Мардонова Нодира Хуррамовнани 2022 йил 6 июндан аввал ишлаб келган вазифасига ишга тиклаш ҳақида қонуний хулосага келган.

Шунга кўра, жорий йилнинг 8 ноябрь куни Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси келтирилган апелляция шикояти асосида фуқаролик ишини кўриб чиқиб, даъвогар Сурхондарё вилоят Бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекциясини фуқаро Мардонова Нодира Хуррамовнанинг манфаатларини кўзлаб жавобгари АТ Халқбанки Сурхондарё вилоят филиалига нисбатан “Буйруқни бекор қилиш, ишга тиклаш, мажбурий бекор юрган вақтлари учун иш ҳақларини ва етказилган маънавий зарарни ундириш ҳақида”ги даъво аризаси юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2022 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, берилган апелляция шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилган.

Суднинг ҳал қилув қарорига кўра, жавобгар АТ Халқбанки Сурхондарё вилоят филиалининг 2022 йил 6 июндаги 42-кб-сонли буйруғи ғайриқонуний деб топилиб, бекор қилинган ва даъвогар Мардонова Нодира Хуррамовна АТ Халқбанки Сурхондарё вилоят Шеробод филиалига бошқарувчи ўринбосари (аёллар тадбиркорлигини қўллаб қувватлаш бўйича) вазифасига 2022 йил 6 июндан ишга тикланган.

Бундан ташқари, Мардонова Нодира Хуррамовнани фойдасига жавобгар АТ Халқбанки Сурхондарё вилоят филиали хисобидан мажбурий прогул учун 20.946.676 сўм иш ҳақи, ундан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ушлаб қолган ҳолда ҳамда АТ Халқбанки Сурхондарё вилоят филиали ҳисобидан маънавий зарар учун 5.000.000  сўм ундирилган.

Шунингдек, жавобгар АТ Халқбанки Сурхондарё вилоят филиали ҳисобидан  2.037.867  сўм давлат божи ундирилган.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, фуқаро Н.Мардонова ўзининг ҳуқуқлари паймол бўлганлигини билгани боис, адолат излаб судга мурожаат қилади. Ўтган давр мобайнида бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилганлигини исботлаш мақсадида қилган мурожаати ижобий ҳал этилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan