ЖАМИЯТ

Олис қишлоқ ва маҳаллаларда чиқинди ташлаш нуқталари мавжудми? Нега…

Илм-фан ва технологиянинг ривожланиши натижасида бугунги кунда, ҳатто, чиқиндилардан ҳам инсон омили эҳтиёжлари учун товарлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Одамлар гавжум шаҳарлардан тортиб, олис қишлоқларда ҳам чиқинди ташлаш учун махсус жойлар белгиланган. Тўпланган “хомашё” қисқа муддатларда қайта ишланиш пункитига олиб кетилиб турилади.

Афсуски, қоидани бузиб, завқ оладиганлар ҳам йўқ эмас.

Шўрчи тумани “Толли” маҳалласида яшовчи фуқаро Т.З. оиласидаги кундалик эҳтиёжларидан чиқарилган ҳар-хил турдаги чиқиндиларни белгиланмаган жойда қолдирганлиги аниқланди. Сурхондарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси Шўрчи туман инспекцияси инспекторлари томонидан тезкор рейд тадбири ўтказилди. Фуқаро Т.З. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаси асосида ҳисоблаш миқдорининг ярим баробари, яъни 111500 сўм миқдорида маъмурий жарима белгиланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan