СПОРТ

Кечаги баҳсдан сўнг Сарри нималар деди?

«Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри «Милан»га қарши кечган баҳс ҳақида гапириб ўтди.

«Дастлабки 30 дақиқаликдан ҳайратландим. Тўп билан жуда тез ҳаракатландик, қизил карточкагача ҳам устунлик қилаётгандик. Шундан сўнг ўйин темпи туша бошлади. Aввалига биз тўпга максимум 2-3 тегиниш билан ҳаракат қилдик. Шундан сўнг шиддатни йўқотдик. Ижобий жиҳат эса рақибга ўйнашни бермаганимизда бўлди. Жисмоний ҳолатимизни тиклашимиз керак. Бироқ дастлабки 30 дақиқалик – биз учун яхши белги», – дейди Сарри.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan