СИЁСАТ

Европа Иттифоқи Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонга ёрдам бериш учун 123 миллион евро ажратди

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррель Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари билан ўтказган видеоконференцияда бир қатор минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашди. Хусусан, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегиясини амалга ошириш, коронавирус пандемияси ва минтақавий ҳамкорлик, шу жумладан, Афғонистон билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Боррель ЕИ пандемияга қарши курашда Марказий Осиё давлатлари қатъият билан қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Европа Иттифоқи Марказий Осиёнинг баъзи мамлакатларига (Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон) ёрдам бериш учун 123 миллион евро ажратди. Европа инвестиция банки ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўз навбатида минтақа учун коронавирус бўйича «пакетлар»ни ажратди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan