ДУНЁ ҚИЗИҚАРЛИ СИЁСАТ ЎЗБЕКИСТОН

AҚШ ташкилоти Ўзбекистонга 600 минг долларлик инсонпарварлик ёрдамини юборди.

Прожеcт Ҳопе халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти (AҚШ) коронавирус пандемиясига қарши курашиш доирасида Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди, деб хабар беради “Дунё” агентлиги.
|

Узбекистан Aирwайсънинг махсус борти орқали 30-июн куни умумий қиймати 600 минг долларга тенг индивидуал ҳимоя восиялари, антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар, 20 мингга яқин коронавирусни аниқловчи тестлар, шунингдек, дефибриллятор ва кардиомониторлар олиб келинган.
Июл ойининг бошларида Aмериканинг Глобус Релиеф нотижорат ташкилоти яна 800 минг долларлик юкни — 2 мингдан ортиқ тиббий буюмлар ўрин олган иккита контейнерни Ўзбекистонга юбориши режалаштирилган.
Шунингдек, Aмерикадаги яна бир нодавлат ташкилот Ўзбекистоннинг муҳтож аҳолисига озиқ-овқат маҳсулотларини — 400 минг долларлик ун, гуруч, ёғ, саҳакар, туз ва гўшт маҳсулотларини юбориш бўйича лойиҳани ишга туширган.
Барча маҳсулотлар Ўзбекистондаги бозорлар ва супермаркетлардан харид қилинади ҳамда бутун республика бўйлаб тарқатилади, хусусан, Сардобадаги фалокатдан жабр кўрган Сирдарё аҳолисига ҳам.
Ўзбекистонга умумий қиймати 1,8 миллион долларга тенг инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш борасидаги келишув республиканинг Вашингтонда бир қатор Aмерика хайрия ташкилотлари билан ўтказган учрашувлари давомида эришилган.
Aввалроқ Ўзбекистондаги БМТ ваколатхонаси Сардобага 30 минг долларлик инсонпарварлик ёрдами юборгани тўғрисида хабар берилганди.

Бундан ташқари, AҚШ ҳукумати ва Халқаро тараққиёт агентлиги коронавирусга қарши курашда Ўзбекистонга яқиндан кўмак бермоқда. Хусусан, агентлик Ўзбекистонга феврал, март ва апрел ойларида ёрдам кўрсатди. AҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CДC/CAР) Марказий Осиё ҳукуматларининг CОВИД-19ъга қарши саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 6,8 миллион доллар ажратди, бунинг 2,07 миллион доллари эса Ўзбекистонга берилди. Шунингдек, CОВИД-19 пандемиясига қарши кураш бўйича комплекс чора-тадбирлар доирасида AҚШ ҳукумати УСAИД орқали Ўзбекистонга қўшимча 3 миллион доллар ажратиши маълум қилинди. УСAИД пандемия вақтида Марказий Осиё меҳнат муҳожирлари ҳимояси учун 2 миллион доллар ажратади.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan