ҚИЗИҚАРЛИ ЎЗБЕКИСТОН

Сергели автомобил бозори бошқа жойга кўчирилади. Унинг ўрнида Cар Бох Сервиcе лойиҳаси амалга оширилади.

Сергели автомобил бозори ўрнида автомобилларга сервис хизматини кўрсатадиган Cар Бох Сервиcе лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 29-май куни Сергели ва Зангиота туманларига амалга оширган ташрифи якуни бўйича тақдим этилган давлат раҳбари администрацияси протоколига таяниб, “Газета.уз” хабар берди.

Ҳужжатда таъкидланишича, бош вазир ўринбосари — иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда молия вазири Тимур Ишметовга икки ҳафта ичида умумий қиймати 32,2 миллион долларга тенг Cар Бох Сервиcе лойиҳасининг амалга оширишига доир ҳисоб-китобларни кўриб чиқиш топширилган.
Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга бир ой ичида автомобил бозорини бошқа жойга кўчириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, тасдиқлатиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юкланган.
Сергели автомобил бозорининг кўчишига боғлиқ гап-сўзлар 2017-йилда тарқалган эди. 2018-йилда Тошкент шаҳар ҳокимлиги бозор Тошкент вилоятининг Чиноз туманига кўчишини, кейинроқ эса Юқори Чирчиқ туманига кўчишини маълум қилганди. “Тошбозорсавдо” ассоциацияси автомобил бозорининг кўчирилиши унинг туман аҳолисига ноқулайлик туғдираётгани, хусусан, йўлларда тирбандликлар юзага келаётгани билан изоҳлаган эди.
Минилган автомобиллар ва эҳтиёт қисмлар билан савдо қилувчи Сергели автомобил бозори 23,7 гектар ҳудудда жойлашган. Сергели туманининг собиқ ҳокими Нозим Ҳусанов (ҳозирда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири) 2018-йилнинг июнида автомобил бозори туман буджетига ҳар йили 11 миллиард сўм фойда келтиришини маълум қилганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan