
Нашр Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари ва раҳбариятининг маълумотларига таянади.
КХДРнинг «Град» учун ракеталари, хусусан, Бахмут яқинида ишлатилган. Белгиларга қараганда, улар 1980-1990-йилларда ишлаб чиқарилган, деб ёзади FT.
Маълумотларга кўра, снарядлар ёмон ҳолатда ва улардан фойдаланиш хавфли.
Нашрнинг фикрича, бу ўқ-дорилар Россия Федерациясини қўллаб-қувватловчи Пхенян томонидан бевосита етказиб берилмаган. Украина ҳарбий хизматчилари журналистларга снарядлар “дўст мамлакат”дан олинганини маълум қилди.
Аввалроқ Ғарб ОАВлари Жанубий Корея АҚШ орқали Украинага ўқ-дори етказиб бера бошлагани ҳақида ёзган эди. Сеул эса буни расман тасдиқламади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу КХДРга ташриф буюрганди. Ташрифдан кўзланган мақсадлардан бири Москвани уруш учун снарядлар билан таъминлаш деб ишонилади. Пхенянда совет давридан қолган катта захиралар бор.