ДУНЁ

АҚШ элчихонаси америкаликларни зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди

АҚШнинг Москвадаги элчихонаси Россиядаги ватандошларига мурожаат қилиб, зудлик билан мамлакатни тарк этишга чақирди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ».

Дипломатик ваколатхона маълум қилишича, Россияда эълон қилинган қисман сафарбарлик туфайли, қўш фуқароликка эга одамлар армияга чақирилиши мумкин.

«АҚШ фуқаролари Россияга бормаслиги керак, Россияда яшаётганлар ёки саёҳат қилаётган эса зудлик билан мамлакатдан кетиши керак, ҳозирча тижорат сафарлари учун чекланган имкониятлар мавжуд бўлиб турибди», — дейилади элчихона хабарида.

АҚШ элчихонаси аниқлик киритишича, идоранинг Америка фуқароларига ёрдам кўрсатиш бўйича имкониятлари жуда чекланган, «шароитлар, шу жумладан, транспорт имкониятлари эса кутилмаганда янада чекланиб қолиши мумкин».

«Агар сиз Россиядан кетмоқчи бўлсангиз, иложи борича тезроқ мустақил чоралар кўришингиз лозим», — дейилади элчихона хабарида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan