
Хитой Европа Иттифоқидан Россияга қурол етказиб бериш бўйича аниқ хабар олди ва Москвани ҳарбий техника билан таъминлаш ниятида эмаслигини очиқ тасдиқлади, деди Германия канцлери Олаф Шольц СNN телеканалига берган интервьюсида.
Сиёсатчи Пекин маълум даражада санкцияларни четлаб ўтишда давом этаётганини таъкидламоқда, бироқ ЕИ бу борадаги барча қадамларни кузатишда давом этмоқда.
Шунингдек, у шахсан ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашувда Украинадаги ҳарбий можарода ядро қуролидан фойдаланишга йўл қўйилмаслигини муҳокама қилганини таъкидлади. Томонлар бу ҳақда оммавий баёнотлар беришга келишиб олган.
Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Украинадаги инқирозни ҳал қилиш бўйича ўз позициясини эълон қилди. Ушбу ҳужжатда улар барча мамлакатлар суверенитетини ҳурмат қилиш, совуқ уруш менталитетини рад этиш, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва тинчлик музокараларини қайта бошлаш каби 12 бандни тақдим этдилар.