ДУНЁ

Россия таркибига қўшилиш бўйича ўтказилган референдум якунланди

Украинанинг Россия томонидан эгаллаб олинган ва ортидан ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари билан Запороже ва Херсон вилоятларида Россия Федерацияси таркибига қўшилиш бўйича референдум ўтказилди.

Россия назоратидаги Донбас, Херсон ва Запорожя вилоятларида 23 сентябрь куни Россия таркибига қўшилиш учун бошлаган референдумлар якунланди.

Минтақалардаги саноқ комиссияларининг маълумотларига кўра ЛХРда овозлар юз фоиз саналган. Иштирокчиларнинг 98,42 фоизи Россия таркибига киришни қабул қилган.

ДХРдаги овозларнинг 56,85 фоизигина ҳисобланган бўлиб, уларнинг 94,75 фоизи Россия таркибига қўшилиш учун овоз берган.

Россия армияси назоратидаги Херсон вилоятида ҳам овозлар бутунлай санаб бўлинган. Референдумда қатнашганларнинг 87,05 фоизи Россия таркибига қўшилишни ёқлаган.

Запороже вилоятида эса барча овозлар ҳисоблаб чиқилгани ва сайловчиларнинг 93,11 фоизи Россияга қўшилиш учун овоз бергани ифода этилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan