ДУНЁ МУЛОҲАЗА

Италия манзараси. Қўрқувни енгиш ортида

“Биз ейишни истаймиз”,-талаб қилаётганларнинг шундай қичқириғи, ё шивири, ё қаҳр-ғазаби эшитилади ва улар пештахтадаги нарсаларга пулини тўламасдан чанг солишади, сабаби уларда пул йўқ.Чунки “ойлик берилмас экан, қандай яшашингиз мумкин?” деган саволга, “ҳисобимга ёзилади, чунки уйда қолганимга айбдор эмасман”, деган жавоб янграйди.Сен эса тағин “давлат бўлсанг , пулимни бер, акс ҳолда растадан молни олишга ҳаққим бор”, дейсан. Эҳтиёткор бўлиш лозим, нафақат статистика, шароит ҳам ўзгармоқда. Мамлакатда қўрқувни енгиш учун кеч олтида балкондан чиқиб қўшиқ куйлашни бас қилишди.

Аксинча, энди Неаполга борайлик-да, масалан, бирор супермаркетга кириб, бир соат олдин бу ерда нима рўй берганини билайлик. Бу воқелик эса Фейсбукда “Ҳуқуқларимиз учун кураш”(Lotta per I nostri duritti) саҳифасида жойлаштирилган.

Эркак киши қўлидаги томат пастаси, ўсимлик ёги ва нон билан кассага яқинлашади. Унда бошқа ҳеч нима йўқ. Пулини тўлаш вақти келди. Шунда кассир аёлнинг овози эшитилади:” Полицияни чақиринг, бу сеньорнинг харид учун пули йўқ. Унинг ейишга ҳеч вақоси йўқ. У шампанский ёки вино эмас, фақат ўзига энг зарурини олган.” Айнан шу ўринда етишмаётган таъкид -энг зарури. Англашилмовчилик бўлмаслиги учун таъкидлаш лозим, дўконларда ҳамма нарса муҳайё, аммо бир ойни базўр ўтказган одамларда уни сотиб олишга пул қолмаган.

Омма онгида аллақачон инфекциядан қутулиш учун узоқ муддатлик чархланишга ҳукм этилганмиз деган тасаввур муҳрланган. Пулсиз эса уйда ўтириш қийин. Бу иши бор кишиларга ҳам тааллуқли, улар маош тўланишини кафолатловчи жамғармадан бир евро ҳам олишмаган, қора ишларни бажариб келганларнинг бутун бир армияси эса буюртма йўқлигидан умуман юмушсиз қолишган, уларга барча чоралар учун вақт кераклигини айтиб кўринг-чи, кейин эса ҳукуматнинг телевизорда “ҳеч ким ишини йўқотмайди” деган гапини эшитиб, бадтар тажанг тортишади.Чунки ой тугаб бўлгвн, кимдадир маош бор, кимдадир йўқ. Кимдир ижарага тўлаши керак, лекин у ишлайдиган компания коронавирусга фавқулодда ҳолат ортидан ёпилиб кетган. Демакки, улар ходимларига ойлик тўлашга имконсиз. Мана аччиқланиш занжири.

Энди эса Палермога йўл олиб, яна супермаркетга кирамиз.” Бизда бошқа бир евро ҳам қолмади, бир ҳафтадан ортиғига дош беролмаймиз”, дейди Палермо фуқароси видеода ва Бош Вазир Контедан зудликда чора кўришни талаб қилади. Энди эса Барига бориб ҳодисалар ривожини ўрганайлик. Малиэлиза, кичик тадбиркор.”Бошқа ортиқ чидашга қурбим йўқ, банкрот бўлиш ёқасидаман.Бизни очликда ўлдиришади”. “Сиртлонлар” (Le iene) номли кўрсатувда уч одамнинг Бари банки қаршисида бақираётганини кўрсатишди: “Биз егуликсиз ва пулсиз қолдик.Дўконимни 20 кун олдин ёпишди.Энди қандай яшайман”. Яна бир аёл дейди:” Илтимос, уйимни бир қараб кўринг. Менда ҳеч нима йўқ. Ейишни истайман.”

Ҳамма ерда воқелар бир хил мазмунда. Компанияларни ёпишга мажюур бўлган кичик ва ўрта тадбиркорлар давлатдан ҳали субсидиялар олишмаган. Тўплаган қолган маблағлари ҳар доим етмаслиги табиий. Ҳукуматнинг қандайдир амалий чораларини кутишаркан, улар банкка кредит сўраб мурожаат қилишни исташади.Жумладан Баридаги мана бу оила аванс сўраш илинжида: “Мен аванс учун фоиз тўлайман, агар 50 евро беришса ортиғи билан тўлашга тайёрман.”-дейди бу тадбиркор аёл. Шу пайт кимдир дўкон ойнасига ниманидир улоқтиради.

Фейсбукда бунақа видеолар бир талай, улар лаҳзада тармоқда тарқамоқда, “Бизга Конте жамғармадан ейишга ҳеч нимаси қолмаганларга қачон ёрдам келиб тушишини айтсин. Қачон? Бу апрель ва май ойида деб мужмал айтилмасин, бу зудликда келиши керак.” Мана бу видео қаҳрамони ифода учун сўз ҳам танлаб ўтирмайди:”Агар итальянларда болаларини боқишга пул қолмаса, супермаркетларни алғов-далғов қилиб ташлашади.” Булар ҳисобга олинадиган бўлса мабодо ҳукумат дарҳол амалий чоралар кўришга қўл урмаса, тоқатнинг охирги саноғини санаш мумкин, холос.

Яна ўша воқеалар. Палермодаги “Лидл” супермаркетида 20 оилани бир жойга туплашган. Улар аравачаларни товарларга лиқ тўлдириб, пулини тўламай кетаётганларида бу ҳолга полиция ва тўппончалар аралашган. Энди эса улардан бир сўраб кўринг-чи, нега қўшиқ куйламаяпсизлар деб?

Габриэлла ЧЕРАМИ, журналист (“Huffington post”)