Ҳиндистоннинг (но)илмий характери ёки яна иримлар, борасида
22 мартдан эътиборан ҳиндлар мамлакат Бош Вазири Н.Модининг ташаббусини хуш қаршилаб, Covid-19га қарши курашда бирдамлик изҳор этиш учун ўзларини иҳоталай бошлашди. Ўша куннинг сўнгидаги манзара юракка тегадиган эди, одамлар бирлашиб тиббиёт ходимларига бир текисда қарсаклар чалиб ва баланд овоз чиқариб, уларга миннатдорлик билдиришди. Лекин, бу тадбир бир қанча фуқаролар, ҳатто олий маълумотлилар орасида бошқача талқин топди, яъни уларнинг уқтиришича, бу тарздаги шовқин-овоз қон айланишини тезлаштириб,танада вирус қувватини йўқотади. Баъзи тавсияларга жуда ҳам қулоқ осадиган фуқаролар , масалан, Пилибхита магистратида яшовчилар, бу шовқин чиқарувчи маросимни оралиқ масофа сақлаш қоидаларини бузиб бошқаришди. Шундан кейин тармоқда ростдан ҳам вирус” камайгани”, бу НАСА сунъий йўлдошидан кўриниб, тасвирга олингани ҳақидаги хабарлар қор парчаларидек ёғила бошлади. Бунинг ортидан ҳукумат ижтимоий тармоқ компанияларига нотўғри ахборотни тарқатишга ҳалақит беришни сўради.
Бироқ, бу охирги иримкашлик тадбири эмасди. Ижтимоий адолат масалалари ва аёллар ҳуқуқлари бўйича вазир оломонни йиғиб, “Йўқол, корона, йўқол” дея бақиртириб, бошқа бир маъракага бош бўлди. Бу чақириқ кўплаб кишиларни илҳомлантирди. Янада одамлар галаси тўплана бошланди, бу каби “юришлар” юксак технологиялар авж олган Банголор шаҳрида ҳам бўлгани кузатилди. Одамлар сигир сийдигини ичишди, уларнинг ишонишича бу вирусни юқтирмайди,(ҳатто бу пайтда нафас чиқармай бурунларини қисиб туришди), уларни давлат мулозимлари чапаклар билан олқишлаб, қўллаб қувватлашди. Кишиларни бундай ҳаракатларга фан ва технологиялар департаментининг “Сигир маҳсулотлари SUTRA PIC ҳинд дастури” деб номланган тадқиқот ишларига маблағ ажратгани моҳиятан ва билвосита ундаганини гапирмаса ҳам бўлади.
Кун сайин пайдо бўлаётган вирус юқтирганларга ёрлиқ осиб, уйидан ҳайдаб чиқарилаётгани, ҳатто уларни олиб келган авиайўналиш ходимлари, муолажа қилган тиббиёт ходимларигача таъқиб остига олинаётгани ҳақидаги хабарлар вазиятнинг оғирлигини кўрсатмоқда. Бу эса қадриятлар ҳақида тушкун кайфиятни келтириб чиқаради, айниқса, бари тиббиёт ходимларига билдирилган олқишли гулдуросли қарсак маросимидан сўнг рўй бермоқда. Бу аҳволда одам ҳис қилинаётгандек ўзини замонавий, келажакка кўз тиккан, етарли асосий билимга эга жамият вакили деб аташи мумкинми?
Бундай илмий маълумотлар тақчиллиги-мажруҳ мияларни бош кўтартириб, ҳақиқатга зид, бемаъни ҳодатларни намойиш этаётгани илк марта эмас.
Бир тарафдан ҳиндлар кундалик ҳаётда замонавий технологиядан кенг фойдаланишади. Мобил телефонлар ва перенитал ташхис чекка қишлоққача чуқур кириб борган. Барча аҳоли “Чандраян-2” сайёралараро ҳинд миссияси ҳақида ўйга толган. Бошқа тарафдан шу одамларнинг ўзи технологияга асосланган илм-фанни тан олишни истамайди. Улар энг оддий табиат ҳодисалари ҳақида илмий фикрлаш ҳиссидан маҳрум. Қуёш ва Ой тутилиши даврларида бутун мамлакат ишдан тўхтайди, ҳомиладор аёллар қафасга тиқилади, одамлар овқатини ташлайди, талаба ва муҳандис, олимлар бу ажойиб воқеликни жонли кузатиб, уни ўрганиш, кейин билимни бошқаларга ўргатиш ўрнига, телевизорга кўз тикиб олишади. Сигир пешобини истеъмол қилиш вирусдан халос қилади, деб уқтириш аслида ўша маълумотли ҳисобланган табақада илмий тафаккур тақчиллигининг исботи сифатида кўрилиши керак.
Ҳиндистонни Республика шаклига келтиришганда унинг асосчилари илмий салоҳиятни шакллантириш миллат учун энг бирламчи омил эканини таъкидлашган. Унда нега бу қадар бунга зид ноилмий кайфият илдиз отиб, ҳаёт тарзига чуқур кириб борган?!
Шаксиз, бунга биринчи мактабдаги таълим кўпроқ айбдор.Бу ерда тушунса-тушунилмаса шунчаки маълумот етказиб бериш қадрланади, амалий тажриба билан ўргатиш иккинчи даражага сурилган. Сўзсиз итоаткорликнинг кенг маданияти юзага келган. Нега табиий фанлар ўқитилаётгани борасида ҳам аниқ тушуниш йўқ. Қандай бўлса-да, дарс ўтилса бўлди. Фан ҳақида предмет сифатида ўйлашади, ҳаёт тарзи сифатида эмас.
Яна илмий идораларнинг бу борадаги маданиятига ҳам эътибор қаратмасак бўлмайди. Илмий лаборатория тадқиқотларида жуда кам миқдорда қизиқувчанлик мақсади остидаги ҳаракат кўзга ташланади. Уларнинг фаолияти асосида кўпинча ўзини кунини бекаму кўст кўриш ва ном қозонишга интилиш ётади. Илмий услубни ҳаёт тарзига сингдиришга талабнинг ўзи йўқ.
Одатда олимлар бошланғич илмий маълумотдан ниҳоятда йироқ, афтидан улар оддий омма илмий қарашларининг заифлигидан ортиқча ташвиш чекишмайди. Кейин жудаям оз олимлар оддий одамлар, матбуот воситалари ва ҳокимият мулозимлари билан мулоқотда бўлади. Давлат эса солиқ тўловчилар ҳисобига кун кечираётган илмий идораларга жамият билан алоқага киришиш ва уни маърифатлантириш зарурлигини кўп-да уқтирмайди. Масалан, у кабел телевидениеси орқали иримкашлик ва кўр-кўрона эътиқодни ташвиқ қилувчи кўрсатувларни тақиқлаш борасидаги қонунни қўлламай ҳам келмоқда.
Кимдир қуёш тутилганда уйда ўтирилса ҳеч кимга зинҳор зиён қилмайди дейиши мумкин. Бироқ, коронавирус қандай кечаётгани ҳақидаги илмий тушунчанинг йўқлиги, у қандай тарқалиши ҳақида, нега одамлар ўртасида масофа сақлаши кераклиги ва нега оломон тўпланадиган тадбирлар зарарли эканлигини билмаслик мавжуд инқирозни бадтар кучайтиради.
Covid-19 пандемияси ҳақида гапирганда буни бир оғизда шундай ифодалаш мумкин: “Экканингни ўрасан”.
Пражвал ШАСТРИ, Шаракчандра ЛЛЕЛЕ, журналистлар(“Hindustan Times”)