
Австрия ҳукумати мамлакат аҳолисининг коммунал харажатлари учун 675 миллион евро компенсация тўлашга қарор қилди, субсидиянинг ўртача миқдори 80 еврони ташкил этади.
Республика федерал канцлери Карл Нехаммер ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шу ҳақда маълум қилган.
«Энергиянинг нархи баланд бўлгани сабабли, коммунал тўловлар учун харажатлар ҳам сезиларли равишда ошмоқда. Австрияда уй хўжаликлари ва компанияларга бўлаётган улкан босимларни камайтириш мақсадида биз 675 миллион евро ажратамиз. Бу ҳар бир уй хўжалиги учун 80 евродан тўғри келади», – деди Австрия ҳукумати раҳбари.