Oy: Yanvar 2023

Қимматли қоғозлар билан шуғулланувчилар аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 7-июндаги 304-сон қарорига асосан “Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун жисмоний шахсларни аттестациядан ўтказиш” хизмати ишга туширилди. Ҳукумат қарорига кўра, қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака сертификати 5 йилга…

Термизда жавобгарликдан қутилиб қолиш учун пора берган ҳайдовчи қўлга олинди

Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Раъно Узоқова кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими О.Абдуназаров томонидан «Cobalt» русумли автомобиль тўхтатилган. Ўзаро мулоқот жараёнида ҳайдовчининг оғзидан спиртли ичимлик ҳиди келаётганлигини ходим пайқаган ва уни текширувдан ўтишга таклиф қилган. «Алкотестер» мосламасининг натижасига кўра, ушбу…

Яна бир давлат хизмати регламенти ишга тушди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун жисмоний шахсларни аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Регламентга кўра, малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни…

Президент ҳузурида жамоат транспорти соҳасини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш бўлмоқда

Давлатимиз раҳбари бу соҳада муаммолар тўпланиб қолгани, уларни ҳал этиш учун транспорт бошқармалари ва автобус паркларида ҳозирги иш тизимини ўзгартириш зарурлигини қайд этди. Айрим вилоят марказларида жамоат транспортини ривожлантириш режаси ишлаб чиқилмагани, жойларда айрим автобус йўналишлари ишламаётгани, бекатлар етишмаслиги кўрсатиб…

Қишлоқ хўжалиги ходимлари ва уларнинг оила аъзолари бепул соғломлаштирилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги ташаббус билан чиқди. Унга кўра, жорий йил 1 февралдан 1 мартгача юртимизда “Қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлиги ойлиги” акцияси ўтказилади. Бу даврда мамлакатимиздаги аграр соҳа ходимлари — фермерлар, деҳқон, боғбонлар, кластер ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, аввало,…

Нукусдаги уйлардан бирида яна газ портлади

Воқеа юзасидан ФВВ маълумот берди. «Бугун, 31-январ куни соат 07:55 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани “Октерак” МФЙда жойлашган 2 қаватли уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Ҳодиса жойига зудлик билан туман ФВ бўлими ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган. Чақнаш оқибатида 4…

ТЕРМИЗ УМУМҚЎШИН ДАЛА ПАЛИГОНИДА НАВБАТДАГИ «ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ» БЎЛИБ ЎТДИ

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз умумқўшин дала палигонида жойлашган ҳарбий қисмда Термиз туманининг маҳалларида истиқомад қилаётган аҳоли ва ўқувчи ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган “Армия ва халқ бир тану бир жон” шиори остида маьнавий – марифий тадбир ташкил…

«Ўзгидромет» тезкор гидрометеорологик шошилинч ахборот билан чиқди

«Ўзгидромет» 1-3 февраль кунлари кутилаётган кучли шамол ва сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келишидан огоҳлантирди. Жорий йилнинг 31 январь ва 1-2 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ўрта ер денгизи ҳудудларидан нам ва нисбатан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. 31 январь ва 1-2 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда….

Ўзбекистонликлар учун Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати 30 кунгача узайтирилди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида ўртасидаги «Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисида»ги Битимга ўзгартириш киритилиб, Ўзбекистон фуқароларининг ушбу давлатга кириши, бўлиши ва чиқиб кетиши тартиби ўзгарди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда. Эндиликда, Ўзбекистон фуқаролари чегарани кесиб ўтган кундан бошлаб 30…

Жорий йилда 7 та электр станция ишга туширилади

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йил якунига қадар юртимизда умумий қуввати 2910,6 МВт бўлган 7 та электр станция (1 та ИЭС, 1 та шамол, 3 та қуёш ва 2 та ГЭС) ишга туширилиши (ягона электр тармоғига уланиши) режалаштирилган….