ХАБАРЛАР

Нукусдаги уйлардан бирида яна газ портлади

Воқеа юзасидан ФВВ маълумот берди.

«Бугун, 31-январ куни соат 07:55 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани “Октерак” МФЙда жойлашган 2 қаватли уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Ҳодиса жойига зудлик билан туман ФВ бўлими ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган.

Чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда “Ҳудудгазтаъминоти” ҳодимлари чиқишган.

Ҳозирда чақнашнинг сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан газдан фойдаланишда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраб қолади», дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan