Uncategorized ЎЗБЕКИСТОН

Қимматли қоғозлар билан шуғулланувчилар аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 7-июндаги 304-сон қарорига асосан “Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун жисмоний шахсларни аттестациядан ўтказиш” хизмати ишга туширилди.

Ҳукумат қарорига кўра, қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака сертификати 5 йилга берилади. Сертификат ДХМ ва ЯИДХП орқали тақдим этилади, бунинг учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Шуниндек, қарорда талабгорлар 2 турдаги малака сертификатидан бирини олишлари мумкинлиги белгиланди:
Эндиликда малака сертификатини олиш учун фақат сўровнома тўлдириш кифоя ва тегишли ҳужжатлар ваколатли орган томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан, “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.

I тоифали малака сертификатини олиш учун талабгорлар учун 2 босқичда амалга оширилади ва тест синови 90 та саволдан иборат бўлади.

II тоифали малака сертификатини олиш учун талабгор учун 1 босқичда амалга оширилади ва тест саволлари қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишдаги умумий билим савияси ва кўникмасини аниқлашга қаратилган 60 та саволни ўз ичига олади.

Малака сертификатини бериш бўйича аттестациядан ваколатли орган томонидан ҳар ойнинг биринчи пайшанба кунида ўтказилади.

Ваколатли орган томонидан малака сертификатини бериш тўғрисида қарор қабул қилганда ҚР-код қўйилган малака сертификати расмийлаштириб берилади.

Молия-иқтисод, ҳуқуқшунослик соҳаси бўйича имтиёзли дипломга эга олий таълим муассасаси битирувчилари ҳамда CFA Institute, ACI, ACCA халқаро ташкилотлари сертификатига эга талабгорлар аттестациядан ўтмай ва белгиланган йиғимни тўламасдан ҳам II тоифали малака сертификатини олишлари мумкин.

Наргиза Кучкарова, Шўрчи туман адлия бўлими давлат xизматлари маркази бош мутахассиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan