Uncategorized

Термиз шаҳридаги 18-сонли мактабда она тили ва адабиёт фани ойлиги доирасида очиқ дарс машғулоти бўлиб ўтди

Термиз шаҳридаги 18-сонли мактабда она тили ва адабиёт фани ойлиги доирасида очиқ дарс машғулоти бўлиб ўтди. Уни ёш ўқитувчи Хакимова Фарида ташкил этди. «Меъмор» романи таҳлили мавзусида бўлиб ўтди. Дарсда ўқувчилар 3 гуруҳга бўлинган ҳолда «Жанрини топ!» , «Бошқотирма», «Пантонима дарахти», «Сўз калити» каби бир-биридан қизиқарли шартлар асосида ўзаро беллашдилар. Якунда «Ёш авлод» ва «Зукколар» гуруҳлари бир хил-22 балдан тўплаб, ғолибликни қўлга киритдилар.

Дарсни ўқув тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Ж. Давлатов, она тили ва адабиёт фани метод бирлашма раҳбари Н.Қаюмова ва ўқитувчилар кузатиб бордилар. Дарсларни ушбу тарзда ташкил этиш ўқувчиларнинг адабиётга бўлган қизиқишини янада ошириш, уларнинг истеъдод ва иқтидорини рўёбга чиқариш, қолаверса, ўқувчилар ўртасида рақобатни ривожлантириш орқали таълим самарадорлигига эришишга ёрдам беради.

«Бу йил университетни битириб, сентябр ойидан мактабда иш бошладим. Ўқувчилар билан ишлаш жуда ҳам мароқли. Энг муҳими улар билан тил топишиб кета олиш» – дейди Фарида Хакимова.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan