Uncategorized

Хорижлик кузатувчилар 9- Сурхондарё округ сайлов комиссиясида бўлишиб, вилоятдаги сайлов жараёнлари билан танишди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг узоқ муддатли кузатувчиси Линден Ёханна ҳамда қисқа муддатли кузатувчиси Рамаска Рикардас Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9- Сурхондарё округ сайлов комиссияси биносида бўлишиб, олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Суҳбат чоғида 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси раиси Салоҳиддин Сатторов халқаро кузатувчиларга ҳудудда сайловга тайёргарликнинг бориши ҳақида батафсил маълумот берди.

Қайд этилганидек, хозир вилоят бўйича 860 та сайлов участкаси фаолият кўрсатяпти. Ўтган вақт давомида улар сайловга оид қонунчилик ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида зарур воситалар, замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан таъминланди.

Жисмоний ҳаракати чекланган сайловчилар имкониятини эътиборга олган ҳолда биноларга нишаб йўлаклари барпо этилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Сайлов кодекси, янги чоп этилган ўқув қўлланмалари, сайловга оид қонун ҳужжатлари тўплами ва ҳуқуқий ахборот материаллари, сайловга оид плакатлар билан таъминланди.

Учрашувда хорижлик кузатувчилар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларини кўрсатган сиёсий партияларнинг ҳудудда ўтказаётган тарғибот тадбирлари, аҳоли билан учрашувлари сингари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. 

Шунингдек меҳмонларга шу кунгача муддатидан олдин овоз бериш жараёнида вилоят бўйича нечта сайловчи овоз берганлиги, 24 октябр куни бўлиб ўтадиган Президентлик сайловида ногиронлиги бор фуқароларнинг кўчма овоз бериш қутиси орқали овоз бериш тартиблари ҳақида маълумот берилди.

Линден Ёханна самимий суҳбат учун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ сайлов комиссиясига миннатдорлик билдирди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan