Uncategorized

Она тилим фахрим, ғурурим

Халқнинг Ватани, давлати каби яна бир буюк, эҳтимолки, бирламчи бойлиги бор. Бу ҳам бўлса унинг тилидир. Айнан тил одамлар гуруҳини бир миллат сифатида бириктиради, яъни халқни – халқ, миллатни – миллат қилади.
Маълумки, 1989 йил 21 октябрда “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилиниб, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Ва бу ўша давр учун оламшумул воқеа эди.
Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз икки йиллиги кенг нишонланмоқда.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилоят бўлими хамда Термиз шахар Халқ таълими бошқармаси , Термиз шаҳарида жойлашган 7-сон давлат умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда, “Она тилим фахрим, ғурурим” мавзусида, шу мактабда амалий семинар ва байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда ўқувчи ёшлар томонидан она тили ҳақидаги шеърлар, куй қўшиқлар ижро этилди, саҳнавий кўринишлар намойиш этилди. Шеърлар мушоирасида ғолиб бўлган ва тил байрамида фаол қатнашган ўқувчилар “Маҳалла” фонди вилоят бўлимининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan