Uncategorized

350 ўринга мўлжалланган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендия танлови ғолиблари рўйхати эълон қилинди

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон учун энг устувор соҳаларда, мутахассисликлар кесимида очиқ стипендия танловларини эълон қилган эди. Бу ҳақда “Эл-юрт умиди” жамғармаси ахборот хизмати маълумот берди.

Жамғарма стипендия танловларида ғолибликни қўлга киритган 78 нафар номзод рўйхатини эълон қилди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, “Эл-юрт умиди” жамғармаси танлов ғолибларини юксак ишонч ва эътироф билан самимий қутлайди», — деб хабар тарқатди Агентлик ахборот хизмати.

Ташкилотчилар стипендия ғолиблари Жамғарма Низомида белгиланган барча ҳужжатларни шу йилнинг 10 июлига қадар топширишлари ва хорижга ўқишга кетиш билан боғлиқ барча жараёнларни расмийлаштиришларини тавсия қилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan