Uncategorized

Низодан кейинги биринчи учрашув: Байден ва Макрон Римда қўл сиқишди

Жо Байден ва Эммануел Макрон Австралия ва Франция ўртасида Вашингтон тўхтатиб қўйган сув ости кемаларини қуриш бўйича йирик мудофаа шартномаси бузилганидан кейин биринчи марта Римда учрашди.

Макрон билан учрашувда Байден АҚШ ҳаракатларини ихтиёр содир бўлмаганини такидлаб, НАТОдаги шериги билан вазиятни юмшатиш позициясидан юрди. У Францияни қадриятлари умумий бўлган энг яқин ҳамкор деб атади.

АҚШ, Буюк Британия ва Австралия сентябрь ойининг ўрталарида хавфсизлик бўйича янги ҳамкорлик – AUKUS ҳақида эълон қилишган эди.

Келишув доирасида Австралия Америка технологиясидан фойдаланган ҳолда камида саккизта ядровий сув ости кемасини қуришни, шунингдек, қуролли кучларини Америка қанотли ракеталари билан қайта жиҳозлашни режалаштирган. Натижада Канберра Париж билан 50 миллиард евро қийматидан ортиқ мудофаа шартномасини бекор қилди. Буни Париж АҚШ ва Австралиянинг «орқадан пичоқ уриши» деб атаган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan