ЖАМИЯТ

Қашқадарёда отаси томонидан шилқимликка учраган опа-сингилга холаси васий бўлди

Қашқадарёда ўсмир қиз онасининг ўлимидан кейин отаси у ва синглисига шилқимлик қилаётганини айтгани тўғрисида хабар берилганди. Болалар омбудсмани қизларга холаси васий бўлганини маълум қилди.

Кадр: Telegram

Хабар берилишича, қизларнинг қариндошларидан қай бири улар учун яшаш ва таълим олиш муносиб шароитларини таъминлай олиши масаласи ҳар томонлама ўрганилди. Қарши шаҳар ҳокимининг тегишли қарори билан М.Ш. ва Н.Ш. вафот этган онасининг опаси бўлган Қ.Д. қизларга васий этиб тайинланди.

Қ.Д. ўз ҳомий ва васийлигидаги вояга етмаган М.Ш. (2008 йилда туғилган) ва Н.Ш. (2010 йилда туғилган)ни тарбиялаши, уларнинг таъминоти, соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиши, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун масъуллиги тегишлича юклатилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan