ДУНЁ ЖАМИЯТ ҚИЗИҚАРЛИ МУЛОҲАЗА СИЁСАТ ТЕХНОЛОГИЯ ЎЗБЕКИСТОН

Ҳали ҳамон юртимизда коронавирус инфекцияси қайд этилмоқда. Қайси ҳудудда қанча одам даволанмоқда.

2020 йил 16 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 75 538 (+142) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
3 нафари Андижон вилоятида,
3 нафари Қашқадарё вилоятида,
11 нафари Хоразм вилоятида,
25 нафари Тошкент вилоятида,
100 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 2 нафар,
Жиззах вилоятида 1 нафар,
Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
Хоразм вилоятида 14 нафар,
Тошкент вилоятида 26 нафар,
Тошкент шаҳрида 105 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 72 810 (+149) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 116 нафар бемордан 171 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Манба:Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan