ДУНЁ

“Толибон” ҳукумати раҳбари истеъфога чиқди

Афғонистондаги «Толибон» муваққат ҳукумати раҳбари Муҳаммад Ҳасан Охунд соғлиғи ёмонлашгани сабабли ўз лавозимидан озод этилишини сўради. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда

«Толибон» ҳукуматидаги манбага таяниб, “TOLOnews” телеканали берган маълумотларига кўра, Абдул Кабир «Толибон» ҳукуматида муваққат бош вазири лавозимига тайинланган. Илгари у Охунднинг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари бўлган.

Муҳаммад Ҳасан Охунд «Толибон» ҳукуматини 2021 йил сентябридан — ҳукумат тузилганидан бошлаб бошқариб келаётганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan