ДУНЁ

Европада инфляция рекорд даражага етди

Европадаги инфляция янги рекорд даражага кўтарилди. Бу эса Европа Марказий банки (EМБ) га инқироз давридаги рағбатлантиришни олиб ташлаш ва фоиз ставкаларини кўтариш учун босимни оширди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Апрель ойида истеъмол нархлари ўтган йилга нисбатан 7,5 фоизга ошган. Озиқ-овқат ва энергия каби маҳсулотларни ҳисобга олмаганда, миқдор 3,5 фоизгача кўтарилган.

EМБ расмийлари барқарор нархлар босими доимий инфляцияга олиб келишидан хавотирда. Бу эса ёзда кенг кўламли активларни сотиб олиш ва рекорд даражадаги паст фоиз ставкалари тугаши мумкинлигига ишора қилмоқда.

Жума куни Америка Банки қарз олиш харажатлари олдингига қараганда кескинроқ бўлишини тахмин қилди. EМБ эса 2022 йилда июль ойидан бошлаб ставкаларни чорак пунктга тўрт марта ва келгуси йилда яна икки марта ошириши мумкинлигини айтди.

19 давлатнинг евро иқтисодиёти биринчи чоракда 0,2 фоизга ўсди. Кўплаб таҳлилчилар ҳали ҳам рецессиянинг олдини олиш мумкинлигини айтишса-да, 2022 йилнинг иккинчи ярмида ўсиш суръати – инфляция билан бирга секинлашишини тахмин қилмоқда.

EМБ вице-президенти Луис де Гюндос пайшанба куни нарх босими жуда баланд эканлигини, аммо бу йил у 4 фоиздан пастга тушмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

Аввалроқ уруш туфайли Германияда инфляция 40 йиллик рекорд даражада кўтарилгани ҳақида хабар берилган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan