ЎЗБЕКИСТОН

«МЮ» бош мураббийи Ральф Рангник Австрия миллий жамоаси бош мураббийига айланди

63 ёшли мутахассис жорий мавсум якунига қадар «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи сифатида фаолият юритади. Май ойи охиридан эса Австрия миллий жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлаб, янги жамоасини УEФА Миллатлар лигаси ўйинларига тайёрлайди.

Австрия футбол федерацияси хабарига кўра, германиялик мутахассис билан 2 йиллик шартнома имзоланган. Австрия Евро-2024га йўлланма олса, Рангник билан келишув автоматик тарзда 2026 йилга қадар узайтирилади.

Аввалроқ, Эрик тен Ҳаг янги мавсумдан «МЮ» бош мураббийига айлангач, Ральф Рангник Манчестер клубида маслаҳатчи мураббий сифатида фаолият олиб бориши хабар қилинган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan