ЎЗБЕКИСТОН

Янги Конституцияда фикрлаш ҳуқуқига оид бирор бир чекловни назарда тутувчи норма мавжуд эмас

▪️Амалдаги Конституциянинг 29 моддасида ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эгалиги баён қилинган бўлсада, фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги давлат сири ва бошқа сирларга тааллуқли бўлган тақдирда қонун билан чекланиши мумкинлиги белгиланган эди. Бу эса, инсонни инсон қилиб турувчи, ажралмас ва табиий бўлган фикрлаш қобилиятини чеклашни англатар эди.

▪️Янги Конституциянинг 33-моддасида эса, ушбу норма умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларига мослаштирилиб, унда фикрлаш ҳуқуқига оид бирор бир чекловни назарда тутувчи норма мавжуд эмас.

Ўз навбатида, фикрлаш ҳуқуқини намоён қилишнинг энг асосий белгиси бўлган сўз эркинлиги янги Ўзбекистонда шиддат билан ривожланиб бораётганини англатади.

Бу нималарда кўринади? Ўзбекистондаги ОАВ сони 2016 йилга нисбатан қарийб 30 фоизга ортиб, 1962 тага етди. Интернет нашрлари сони сўнгги 6 йилда салкам икки баробар кўпайиб, 677 тага етди. Ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳам шаклан, ҳам мазмунан ўзгарди.

Шундай экан, Янги Конституция қабул қилинса, фикрлаш ва сўз эркинлиги Янги Ўзбекистоннинг “ташриф қоғози” сифатида бардавом бўлиши ҳамда фикрлар хилма-хиллигини таъминлашнинг кафолати бўлиб хизмат қилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan