ХАБАРЛАР

30 мартгача дунёда 7 ва ундан юқори магнитудали зилзила кузатилиши хавфи мавжуд эмаслиги маълум қилинди

30 март кунига қадар дунёда 7 ва ундан юқори магнитудали зилзила кузатилиши хавфи мавжуд эмас. Бу ҳақда Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.

Астрономик сабаблар билан зилзила хавфи прогнозларини ишлаб чиқишда машҳур нидерланд сейсмологи Ҳугербитс ўз жамоаси билан 25-26 март кунлари Эрон, Афғонистон, Тожикистон ва Ҳиндистон шимоли Ҳимолай тоғ тизмаларида 4-5 магнитудали зилзила бўлишини прогноз қилган.

Мазкур магнитудали зилзилалар асосан доимий сейсмик фаол тоғли ҳудудларда кузатилиши мумкин ва улар кучли зилзила турига кирмайди.

Бугун Афғонистон ва Тожикистонда 4 ва ундан бироз юқори магнитудали кучсиз зилзилалар кузатилди.

Эслатиб ўтамиз, 21 март куни Афғонистонда 6,6 балли зилзила содир бўлди. Оқибатда Тошкент вақти билан 21:47 та Ўзбекистонда 5-6 балли зилзила қайд этилганди.

Бундан ташқари, Тошкент вақтида билан 22-март куни соат 00:02 да Афғонистонда яна 4 балли афтершок бўлганди. Содир бўлган зилзилада Афғонистон ва Покистонда 11 киши ҳалок бўлганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan