Uncategorized

Президент Рамазон ҳайити муносабати билан 65 нафар маҳкумни афв этди

Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида маҳкумларни афв этиш тўғрисидаги тегишли фармонни Шавкат Мирзиёев имзолади.

Президент фармонига кўра, жиноят содир этган, бироқ ўз айбини англаб, ахлоқ тузатиш йўлига ўтган 65 нафар фуқаро афв этилди.Бу фуқароларнинг бўлажак байрамни ўз уйларида кутиб олишлари учун барча шароитларни яратиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берилди.“Буюк мутафаккир Мир Aлишер Навоий таъкидлаганидек, инсон дардига даво – инсонпарварликнинг енг юксак намунаси эканлигини унутмаслигимиз керак”, – деди президент.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan