Uncategorized

Вақт машинаси ихтиро қилган ҳокимлар (шундан иккитаси Сурхондарёда «ихтиро» қилинган)

Ўзбекистонда илм-фан ривожланмаган дейишади. Бўлмаган гап! Мана, айрим ҳудудларда вақтни орқага қайтарувчи машина ихтиро қилишибди. Натижада ҳокимлар ўтмишга оид қарорлар қабул қилишмоқда. Масалан:

➖ Тахиатош тумани ҳокими И.Маткаримов 5 октябрда қарор чиқариб, Халқ депутатлари туман кенгашининг мажлисини 4 октябрь кунига чақирган. Ҳоким бошчилигида депутатлар вақт машинаси орқали ўтмишга қайтиб мажлис ўтказишади.

➖ Бойсун тумани ҳокими А.Жўраев 13 октябрда қарор чиқариб, депутатлар мажлисини 11 октябрга чақирган.

➖ Бўстон тумани ҳокими в.б. С.Носирова эса 13 октябрда қарор чиқариб, яна ҳам ўтмишроққа – 9 октябрга депутатлар мажлисини чақирган.

➖ Термиз тумани ҳокими Ш.Ўринов 25 октябрдаги қарори билан, депутатлар мажлисини 21 октябрга чақиради.

Ҳокимлар барака топишсин, илм-фанда бундан ҳам катта ютуқларга эришишига тилакдошман.

P.S.: ҳокимлар депутатлар маҳаллий кенгашларига раислик қилаверса, шунақа майнавозчиликлар ҳали кўп давом этади, деб ёзмоқда Хушнудбек.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan