Uncategorized

“Казбек” номли янги ко-продукция суратга олинади

Таниқли ўзбек киноижодкорлари делегацияси Беларусь Республикасидаги “Листапад” XХVII халқаро Минск кинофестивалида иштирок этмоқда.

Куни кеча Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда “Беларусфильм” киностудияси Бош директори Владимир Карачевский ўртасида янги “Казбек” номли тўлиқ метражли ко-продукция суратга олиш бўйича келишув имзоланди. 

Мазкур фильм Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони Мамадали Топволдиев ҳақидаги биографик драма бўлади. У уруш даврида механик ҳайдовчи сифатида Қизил Армияда хизмат қилган. Беларуслик партизанлар уни Казбек дея аташган. 

Фильмнинг суратга олиш ишлари Ўзбекистонда ва Беларусда бўлиб ўтади. “Листапад” халқаро кинофестивалида янги лойиҳанинг режиссёри Муҳаммадали Искандаров ҳам иштирок этмоқда.

Кинофестиваль дастурига кўра, «Казбек» ҳамда Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинаётган режиссёр Акбар Бектурдиевнинг «Узбечка» фильми лойиҳаларининг тақдимотлари ўтказилди. Унда фильмларнинг суратга олиш локациялари, ўзбек ва беларуслик актёрлар таркиби, сценарий муҳокамалари бўлиб ўтди. 

Маълумот учун, кинофестивалда Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Илҳақ” бадиий фильми намойиш этилади.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan