Uncategorized

Мажбурий ижро бюроси ходимлари “Яшил макон” лойиҳасида иштирок этмоқда

Айни кунларда Давлатимиз раҳбари томонидан 2 ноябрдан 10 декабрга қадар кўчат экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинган.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси тадбирлари эзгу мақсадлар йўлида барчани бирлаштириб, она диёримизни янада кўркам бўлишида фуқароларимиз ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Ушбу лойиҳа асносида Мажбурий ижро бюросининг Термиз шаҳар ва Термиз туман бўлими ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, ўзлари  фаолият юритиб келаётган маъмурий бино атрофига турли мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазмоқда.

-Ходимларимиз билан яқинда фойдаланишга топширилган янги бинонининг атрофига 100 га яқин турли хил манзарали дарахтларни ҳозирга қадар ўтқаздик, дейди бюронинг Термиз шаҳар бўлими бошлиғи Олим Холмўминов. Ушбу бинога келишдан олдин биринчи навбатда дарахт кўчатларини ўтказишни режа қилганмиз. Ҳозирда яна қўшимча 100 дан ортиқ манзарали ва 20 та мевали дарахт кўчатларимиз экилишга таёр ҳолда.

Бу каби тадбирларда барчани фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan